Кўп сўрадиган саволлар:
Гели и смазки:
1. Лубрикант нима?
Лубрикант – lubrico, лотин сўзидан келиб чиққан (силлиқ, сирғанчиқ) деган маънони англатади. Бу тери ва жинсий аъзолар шиллиқ пардасини намлаш учун восита.
2. Интим гел нима?
Бу жинсий аъзолар шиллиқ пардасини жинсий алоқа пайтида микро ёриқлар ва тирнашлардан ҳимоя қилиш учун органик модда.
3. Уларнинг орасидаги фарқ нимада?
Лубрикант жинсий алоқа ва тана массажи учун ишлатилади. Интим гел эса асосан жинсий алоқа пайтида қўлланилади.
4. Лубрикант ва интим гел нима учун керак?
Жинсий ҳаётни енгиллаштириш, қулайлиги ва хавфсизлиги учун керак.
5. Лубрикант ва интим гел турлари?
Сув, силикон, ёғ-мой асосида. Сув-силикон биргаликдаги вариант ҳам мавжуд.
6. Қайси бирини танлаш маъқул?
Сизга мос келадиган тури мақсадларингиз ва истакларингизга боғлиқ. Лубрикантлар орасидаги муҳим фарқи қўлланиладиган асосида. Масалан: Сув асосида лубрикант ва интим гел табиий ажралмага энг яқин, барча латекс презервативларига мос келади ва ювилиши осон. Силикон асосида узоқ вақт давомида қуримайди, чойшаб ва кийимлардан ёмон ювилади. Ёғ-мой асосида латекс презерватив билан мос келмайди.
7. Лубрикант ва интим гел ўрнига ёғ, крем ва вазелин ишлатса бўладими?
Йўқ. Ушбу воситаларнинг барчаси шиллиқ пардасини ва қиннинг кислотали муҳитини бузади. pH ўзгариши туфайли ҳимоя механизмларининг иши ёмонлашади, бу инфекциянинг ривожланишига олиб келиши мумкин.
8. Сўлакчи (тупук)?
Сўлакда (тупукда) микроорганизмлар (бактерия) мавжуд, улар қин микрофлораси учун мўлжалланмаган. Инфекцияларни юқтириш хавфи мавжуд: герпес (учуқ), сифилис (захм).
9. Лубрикант ва интим гелдан қандай фойдаланиш керак?
Ҳар бир лубрикант ва интим гел батафсил кўрсатмалар (инструкция) билан таъминланган. Одатда, жинсий алоқа қилишдан олдин жинсий аъзоларга ёки массаж пайтида танага лубрикант ёки интим гелни суртиш керак. Зарур бўлганда қўшиб борилади.
10. Лубрикант ва интим гел ҳаммага мос келадими?
Баъзи таркибий қисмларга шахсий (индивидуал) алергик реакциялар мавжуд. Сотиб олишдан ёки ишлатишдан олдин таркибини ўқишни унутманг, айниқса тери аллергиясига мойиллигингиз бўлса. Ишлатишдан олдин Сиз маҳсулотни аллергия учун текширишингиз керак (билагингизга озгина суринг). Агар ҳеч қандай реакция бўлмаса, Сиз ундан фойдаланишингиз мумкин. Синов (тест) ҳар бир шерик томонидан ўтказилиши керак.
11. Лубрикант ва интим гелни ютиш хавфсизми (ошқозон-ичак йўлига кетиши)?
Бу товар белгисига, маҳсулот таркибига (ингредиент) ва турига боғлиқ. Сув асосида лубрикант ва интим гел ютиб юборилганда ва ошқозон-ичак йўлига ўтганда энг хавфсиз ҳисобланади.
12. Аёллар ёки эркаклар сийдик тизимининг касалликларида лубрикант ва интим гелдан фойдаланиш мумкинми? Масалан, циститда (чахмазак), уретритда?
Агар сийдик тизимининг касалликлари бўлса, гинеколог ёки уролог шифокорга мурожаат қилишингиз керак. Лубрикант ва интим гел циститни (чахмазак) ёки уретритни даволаш учун мўлжалланмаган.
13. Миома, киста ёки эрозияда лубрикант ва интим гелдан фойдаланиш мумкинми?
Маслаҳат олиш учун гинеколог-шифокорга мурожаат қилишингиз керак. Лубрикант ва интим гел гинекологик касалликларни, шу жумладан миома (ўсма), киста (пуфак), эрозияни (шилиниш ва яраланиш) даволаш учун мўлжалланмаган.
14. Онкологик (саратон) кассаликларида лубрикант ва интим гелдан фойдаланиш мумкинми?
Маслаҳат олиш учун онколог-шифокорга мурожаат қилишингиз керак.
15. Ҳомиладорлик даврида лубрикант ва интим гелдан фойдаланиш мумкинми?
Маслаҳат олиш учун гинеколог-шифокорга мурожаат қилишингиз керак.
16. Лактация (эмизиш) даврида лубрикант ва интим гелдан фойдаланиш мумкинми?
Маслаҳат олиш учун гинеколог ёки педиатр шифокорга мурожаат қилишингиз керак.
17. Лубрикант ва интим гел ҳомиладорликдан ҳимоя қиладими?
Йўқ. Лубрикант ва интим гел исталмаган ҳомиладорликдан ҳимоя қилмайди.
18. Лубрикант ва интим гел жинсий йўл билан юқадиган инфекциялардан ҳимоя қиладими?
Йўқ.
19. Лубрикант ва интим гел ҳомиладор бўлишга салбий таъсир кўрсатиши мумкинми?
Бизда бу ҳакда маълумот йўқ.
20. Ҳомиладор бўлиш учун лубрикант ва интим гел борми?
Бизда бу ҳакда маълумот йўқ.
21. Лубрикант ва интим гел жинсий аъзодаги ёқимсиз ҳидлардан ҳимоя қиладими?
Жинсий алоқада ёқимсиз ҳидни камайтиришга ёрдам берадиган турли хил ароматга эга лубрикант ва интим гел мавжуд. Агар жинсий аъзода ўзига хос бўлмаган ёқимсиз ҳид мавжуд бўлиб ёки пайдо бўлса, унда дерматолог шифокорга мурожаат қилиш керак.
22. Лубрикант ва интим гелни жинсий алоқа (секс) ўйинчоқлари билан ишлатиш мумкинми?
Бу лубрикант ва интим гел турига боғлиқ. Сув асосида деярли барча лубрикант ва интим гелни жинсий алоқа (секс) ўйинчоқлари билан ишлатиш мумкин. Плюс шундаки, уларни ювиш жуда осон, жинсий алоқа (секс) ўйинчоқлари ишлаб чиқарилган материалига безарар, фақат илиқ сувда ювилса бас.
23. Ҳайз пайтида (менструация) лубрикант ва интим гелдан фойдаланиш мумкинми?
Бизда бу ҳакда маълумот йўқ.
24. Лубрикант ва интим гел фақат аёллар учунми?
Йўқ. Улар универсалдир (ҳартомонлама) яъни (UNISEX).
25. Менопауза ва климакс пайтида лубрикант ва гелдан фойдаланиш мумкинми?
Маслаҳат олиш учун гинеколог шифокорга мурожаат қилишингиз керак.
26. Шифобахш (даволайдиган) лубрикант ва интим гел борми?
Бизда бу ҳакда маълумот йўқ.
27. Илтимос, SOFT лубрикант ва интим гел ҳакида маълумот беринг.
SOFT – бу табиий ингредиентдардан иборат, сувли формула асосида тайёрланган лубрикант ва интим гел. Жинсий аъзоларни табиий мойланиши ва намланишига қўшимча қулай восита. Осон ювилади, ёғсиз, доғ қолдирмайди. Оптимал pH қўрсаткичи туфайли барча турдаги терига мос келади. Латекс презервативлари билан фойдаланиш учун хавфсиз. Таркибида парабен, силикон, ёғ ва сахаридлар йўқ. Дерматологик синовда ўтган.
28. Маҳсулот таркибида нималар бор?
Фақат табиий ингредиентлар. Батафсил маълумот кўрсатмада (инструкция) берилган.
29. SOFT маҳсулотининг афзаллиги нимада?
SOFT – бу француз савдо белгиси. Ўзбекистон Республикасида расмий равишда ўтган. Барча керакли сертификатлар ва клиник синовлари мавжуд.
30. SOFT ассортиментида неча турдаги лубрикант ва интим гел бор?
Ассортиментда 6-ти хил маҳсулот бор.
31. Илтимос, қандай турлари борлигини айтиб беринг.
SOFT CLASSIC. SOFT STRAWBERRY. SOFT WARMING. SOFT ALOE & CHAMOMILE. SOFT PROPOLIS. SOFT VIRGIN.
32. Уларнинг орасидаги фарқ нимада?
SOFT CLASSIC – табиий ингредиентлардан иборат, сувли формула асосида тайёрланган интим лубрикант ва массаж учун гел. Ҳидсиз. Жинсий алоқа ва тана массажи учун жуда мос келади. SOFT STRAWBERRY – табиий ингредиентлардан иборат, сувли формула асосида тайёрланган қулупнай таъмли интим лубрикант ва массаж учун гел. Қулупнай ёрқин хушбўйлиги жинсий алокада ва тана массажида ёқимли ҳиссиётларни уйғотади. SOFT WARMING – табиий ингредиентлардан иборат, сувли формула асосида тайёрланган, қиздирувчи хусусиятга эга интим лубрикант ва массаж учун гел. Жинсий алоқа ва тана массажида илиқ ҳиссиётлар уйғотади. SOFT ALOE & CHAMOMILE – табиий ингредиентлардан иборат, сувли формула асосида тайёрланган интим гел. Алое вера ва мойчечак экстракти билан бойитилган формула тинчлантиручи ва яллиғланишга (шамоллашга) қарши таъсир хусусиятига эга бўлиб, қин қуруқлиги, жинсий аъзолардаги ноқулайлик ҳисини ва жинсий алоқа жараёнида оғриқ пайдо бўлишини олдини олади. SOFT PROPOLIS – табиий ингредиентлардан иборат, сувли формула асосида тайёрланган интим гел. ПРОПОЛИС нинг антибактериал ва антисептик хусусиятлари қин қуруқлиги, жинсий аъзолардаги қичишишни ва ачишишни самарали равишда камайтиради. SOFT VIRGIN – аёллар учун қин торайтирувчи ва шаҳват қўзғатувчи интим гел. Бола туғилиши, гормонал ўзгаришлар ва қариш туфайли юзага келадиган ҳолатларда қин эластиклигини тиклашда ёрдам беради. Интим гел вагинал қуруқлигини камайтиради, унинг таркибидаги Манжакани ва Гамамелис экстрактлари кучли бириктирувчи бўлиб, қин деворларини мустаҳкамлайди ва табиий эластиклигини тиклайди. Қадимдан афродизиак ҳисобланган Женьшен ва Дамиана экстрактлари шаҳватни қўзғатиб, сиз ва шеригингиз учун лаззатни оширади.
Презервативы:
Пролонгаторы:
1. Пролонгатор нима?
Пролонгатор – инглиз тилидан (to prolong) узайтириш дегани. Пролонгаторлар (узайтиргичлар) – бу енгил анестетик (лидокаин каби) ва совутиш компонентларидан иборат бўлган воситалар. Уларнинг таъсири, эркак жинсий олати нервларининг сезгирлигини камайтиришга қаратилган. Пролонгаторлар (узайтиргичлар) туфайли жинсий алоқа давомийлиги 30-40 дақиқагача ошириш мумкин. Энг кенг тарқалган шакли: таблеткалар, крем-гел, спрейлар.
2. Пролонгаторлар нима учун керак?
Пролонгаторлар жинсий алоқа давомийлигини оширишга мўлжалланган.
3. Пролонгаторнинг энг яхшиси қайси?
Пролонгаторнинг ҳар бир тури ўзининг афзалликлари ва камчиликларига эга. Таблеткалар. Ушбу шакл ўз жинсий шеригидан бундай дори-дармонларга эҳтиёжни яшириши керак бўлган одамлар учун қулайроқдир. Уларнинг таъсир қилиш муддати узоқроқ, фаол моддалар бир неча соат давомида эрекция ҳолатини (жинсий олат таранглигини) сақлаб туриши мумкин. Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар ва ножўя таъсирлар мавжуд. Улар орасида энг кўп учрайдиган ҳолат: хавотирлик, ваҳима, қулоқ шанғиллаши, совуқ тер (кўпайган миқдорда) кўнгил айниш, бош айланиши, кўриш қобилияти ўзгариши. Крем ва гел. Улардан фойдаланиш қулай ва қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар деярли йўқ, фақат шахсий (индивидуал) сезгирлик мавжудлиги бундан мустасно. Бундай шаклдаги воситаларнинг таъсири дарҳол пайдо бўлмайди. Спрейлар. Ушбу шаклдаги воситалар фойдаланиш учун энг қулай ҳисобланади. Улар тезда таъсир кўрсатади. Исталган таъсирга (эффектга) эришиш учун зарур бўлган миқдорни созлашни осонлаштиради.
4. Пролонгаторни қандай тўғри танлаш керак?
Бу мақсад ва истакларга боғлиқ. Ҳар бир ҳолатда алоҳида.
5. Эрта эякуляция (уруғ ташлаш, эрта бўшалиш, уруғ тўкилиши) нима?
Эрта эякуляция— бу барвақт уруғ тўкилиши, жинсий кўзғалиш чўққиси, лаззатланишнинг эрта бўлиши (қовушиш вақтини эрта якунланиши). Эрта эякуляция — бу жинсий (эректил) дисфункциянинг кенг тарқалган шакли.
6. Эрта эякуляция сабаблари?
Жинсий олатнинг суннат терисининг қисқа жилови кўпинча эрта эякуляцияга сабаб бўлади. Простата безининг яллиғланиши. Янги жинсий шерик билан эрта эякуляциянинг бошланиш эҳтимоли фақат маълум жинсий ҳолатларда ёки олдинги бўшалишдан кейин узоқ вақт ўтгач. Хавотирлик, айбдорлик ёки тушкунлик каби руҳий (психологик) омиллар эрта эякуляцияга олиб келиши мумкин. Баъзи ҳолларда, эрта эякуляцияни гормонал муаммолар, травма (шикастланиш) ёки баъзи дориларнинг ножўя таъсири каби асосий тиббий сабабларга боғлаш мумкин.
7. Эрта эякуляцияни даволаш мумкинми?
Эрта эякуляцияни даволаш учун уролог-шифокорга мурожаат қилишингиз керак.
8. Пролонгаторлар (узайтиргичлар) эрта эякуляцияни даволай оладими?
Пролонгаторларнинг асосий вазифаси жинсий алоқани узайтиришдир. Эрта эякуляцияни даволаш учун уролог-шифокорга мурожаат қилишингиз керак.
9. Қайси пролонгаторни тавсия қиласиз?
SOFT men spray. Эркаклар учун спрей-пролонгатор. Жинсий алоқа вақтини узайтиради. Оргазмни (жинсий кўзғалиш чўққиси, лаззатнинг юқори нуқтаси) узайтиришга ва ўзаро лаззат олишга кўмаклашади. Эрта эякуляцияни (уруғ тўкилиши) олдини олади.
10. Унинг афзаллиги нимада?
SOFT men spray – бу француз савдо белгиси. Ўзбекистон Республикасида расмий равишда ўтган. Маҳсулот сертификатланган. Дерматологик ва клиник синовлардан ўтган.
11. Пролонгатор таркибида нима бор?
Маҳаллий анестетик (фаол модда – лидокаин). Батафсил маълумот кўрсатмада (инструкцияда) берилган
12. Қўлланиши?
Ишлатишдан аввал флакон идишни аста-секин силкитинг. Тик ушлаган ҳолда, дозаторнинг тугмачасини бир неча марта босинг. Қўллаш миқдори шахсий (индивидуал) талабдан келиб чиққан ҳолда ҳар хил бўлиши мумкин. Спрейни 3 мартадан 6 мартагача (энг кўпи билан 8 мартагача) жинсий аъзо бош қисми ва сезувчан тана қисмига жинсий яқинлигдан 5-10 дақиқа аввал сепиш тавсия этилади. Спрейни сепгандан кейин 5 дақиқа қуришини ва сингишини кутинг. Жинсий шеригингизда сезувчанлик йўқолмаслиги учун олатингизни чайинг.
13. Ножўя таъсири борми?
Ҳа. Агар сиз ва шеригингиз лидокаин ёки маҳсулот таркибида кўрсатилган бошқа моддалардан бирига аллергия (ўта сезувчанлик) бўлса, ишлатилмасин.
14. Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар мавжудми?
Ҳа. Ёрилган ёки яллиғланган терига. Ҳомиладорлик даврида. 60 ёшдан юқори бўлган инсонлар.
15. Спрей-пролонгаторга ўрганиб қолиш (боғланиб қолиш) мумкинми?
Жисмоний боғланиш пайдо бўлмайди.
16. Презерватив билан биргаликда ишлатиш мумкинми?
Ҳа. SOFT латекс презервативлари билан қўллаш тавсия этилади.
17. Спиртли ичимликлар истеъмол қилиб спрей-пролонгатордан фойдаланиш мумкинми?
Йўқ.
18. Спрей-пролонгаторни бошқа турдаги пролонгаторлар билан биргаликда қўллаш мумкинми? Масалан: таблеткалар.
Йўқ.
Другие вопросы:
Кӯп сотилган маҳсулотлар

100% tabiiy va xavfsiz formula
Quruqlik va noqulaylikni tezda bartaraf etadi
70.000 сӯм
Бестселлер

Qulupnayning xushbo’y hidi va ta’mi
Hissiyotlarning xilma-xilligi
70.000 сӯм

Yallig'lanishga qarshi va tinchlantiruvchi xususiyatlarga ega
Mayda jarohatlarni oldini olishga yordam beradi
80.000 сӯм
Тавсия етамиз

Toraytiruvchi effekt
Hissiy idrokni kuchaytiradi va lazzat zavqini oshiradi
90.000 сӯм

Antibakterial xususiyatlarga ega
Quruqlik va noqulaylikni tezda bartaraf etadi
80.000 сӯм
Бестселлер

Jinsiy aloqaning davomiyligini oshiradi
Jinsiy istak va chidamlilikni oshiradi
90.000 сӯм